Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ фарзандни онасига қайтарди

МИБ фарзандни онасига қайтарди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалдан айтиб қўяйлик: гўдак нима сабабдан онадан олиб қўйилганди, дея савол берманг. Жавоб очиқ қолади барибир, негаки, бу шахсий ҳаёт, билиб-билмай аралашишга қонун ҳам изн бермайди.

Бироқ факт шуки, Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 18.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, фуқаро Ж.Ж.дан Ш.Б.га (аёл киши) 2014 йилда туғилган қизалоғини олиб бериш керак, вассалом.

Биласиз, Мажбурий ижро бюросида суд ҳужжатлари муҳокама қилинмайди. Аксинча, сўзсиз ижро этилиши лозим.

Қисқаси, МИБнинг Жондор туман бўлими ходимлари ишга киришдилар.

МИБ ходимлари Ж.Ж.нинг яшаш манзилини кўздан кечирганда у ерда вояга етмаган қизалоқ борлиги аниқланди. Ва гўдак она қарамоғига олиб берилди.

Бу гаплар айтишга осон, ёзишга осон... Ўх, бунақа суд ҳужжатини ижро этиш осон дейсизми?! Оддий коммунал тўловлар ёинки мулк билан боғлиқ ундирувларни амалга ошириш чоғида МИБ ходимлари қандай балоларга дуч келмоқда.

Фарзандни олиб беришдаги машмашаларни-ку айтманг.

...Хуллас, суд ҳужжати ижро этилди. Муҳими шу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг