Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ «Жарқўрғонда жар солган ҳоким»га муносабат билдирди

МИБ «Жарқўрғонда жар солган ҳоким»га муносабат билдирди

Фото: «ЎзА»

Куни кеча сайтимизда «Жарқўрғонда жар солган ҳоким  ёки «...судьяда бор аламим маним!» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда асосий мавзу туман ҳокимининг маҳаллий судьяларга  муносабати, бунинг туб сабаблари хусусида бўлиб, гап орасида айрим суд қарорлари туман раҳбари томонидан ижро этилмаётгани ҳам қистириб ўтилганди.

Мақола чиққанидан саноқли соатлар ўтиб, Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов биз билан боғланди. Одатда гапни узоқдан бошлаб, калаванинг учини йўқотиш даражасига борадиган Ф.Тошпўлатов бу сафар дарҳол индаллосига ўтди. Айтдики, акалар, ахборот бериб қўйишим лозим: мақоланинг суд қарорлари ижроси билан боғлиқ нуқталари Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, иқтисодий ва маъмурий судларнинг қарорларига асосан туманда жойлашган «Дусан бобо» фермер хўжалиги ва «Жануб мева сабзавот Экспорт» МЧЖ фойдасига туман ҳокими қарорини бекор қилиш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига (жорий йилнинг 13 июль кунига қадар) келиб тушмаган. Туман маъмурий суди томонидан ҳокимнинг 29.10.2018 йилдаги 2052-сонли қарорини бекор қилиш эса ҳокимликнинг ўзига юклатилган...

Тушунарли. Демак, муаммога МИБнинг дахли йўқ, ҳамма гап ҳокимнинг ўзида экан. Кўп ҳолларда суд қарорларининг амалдорлар (айниқса, маҳаллий ҳокимликлар) томонидан ижро этилмаслиги, бунга имконият бераётган қонунчиликдаги бўшлиқлар — алоҳида мавзу. Шу боис МИБ масъули билан баҳслашиб ўтирмадик. Аксинча, тезкор муносабат учун раҳмат айтилди.

Эътироф ёқди чоғи Фаррух Тошпўлатов маъноли томоқ қирди, чуқур нафас олгач, овози янаям майинлашди: «Муносабатимизни сайтда чиқарасизлар-а?».

—  Бўламаса-чи?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг