Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда шифокор калтакланди

Наманганда шифокор калтакланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2020 йил 6 февраль куни соат 10:30ларда, 22 ёшли А.К, Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлинкада бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиника бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап тортишиб, унинг юз қисмига қўли билан уриб, унинг юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг