Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суднинг икки нафар судьяси кетиб, икки нафар янгиси келди

Олий суднинг икки нафар судьяси кетиб, икки нафар янгиси келди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди. Мамлакат парламентининг юқори палатаси Кенгашининг қарорига мувофиқ, Бахром Абдувалиевич Тангабаев ўн йил муддатга, Ибрагим Мирзарахимович Алимов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.

Сенатнинг шу қарори билан Хуршид Искандарович Қосимов ва Алишер Абдухалимович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосарлигига сайлангани хабари берилганди

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг