Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтиариқ туғуруқхонасида 30 ёшли аёл вафот этди

Олтиариқ туғуруқхонасида 30 ёшли аёл вафот этди

Олтиариқ тумани Марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимида ўттиз ёшли аёл вафот этгани ортида прокуратура текширув ишлари бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Д. Дилноза шу йилнинг 20 май куни соат 08:30ларда ўғил фарзандни дунёга келтирган (бу аёлнинг учинчи фарзанди).

Шундан сўнг аёлда туғуруқдан кейинги қон кетиш кузатилганлиги сабабли шифокорлар томонидан бачадон экстирпацияси (олиб ташлаш) операциясига олинган.

Операциядан сўнг аёл жонлантириш бўлимига ўтказилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 21 май куни кечаси вафот этган.

Аёлнинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд тиббий, шифокорларни хатти-ҳаракатларига баҳо бериш учун судга оид комиссиявий экспертизалар тайинланган. Шунингдек, хизмат текшируви ўтказиш ҳақида Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари Олтиариқ туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг