Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва котиб тасдиқланди

Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва котиб тасдиқланди

Фото (чапдан ўнгга): Алишер Жалилов ва Хуршид Содиқов.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва кенгаш котиб тасдиқланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра:

Алишер Абдухалимович Жалилов – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари;

Хуршид Примқулович Содиқов – ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Судьялар олий кенгаши аъзоси – кенгаш котиби лавозимига тасдиқланди.

А. Жалилов 1974 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Фаолиятини туман судининг суд мажлиси котиблигидан бошлаган. Ўтган йиллар давоми шаҳар суди судьяси, туман суди раиси, вилоят ва Олий судда судья лавозимида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Бойсун туман судининг раиси вазифасида ишлаган.

Х. Содиқов 1985 йилда туғилган. Фаолияти мобайнида жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида суд мажлиси котиби, бош мутахассиси, Олий судда катта маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, Чиноз тумани маъмурий суди раиси вазифаларида ишлаган.

Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди судьяси лавозида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг