Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича суҳбат ўтказилди

Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича суҳбат ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

«Жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқлари бу борада қонунчиликдаги сўнги янгиликлар». Айни шу мавзуда Адлия вазирлиги, Тошкент вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ҳамкорликда Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган манзил колониясида маҳкумлар билан давра суҳбати ўтказишди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Тарғибот тадбири давомида маҳкумларга жазони ўташ муддати давомида мавжуд ҳуқуқлари, сўнгги 3 йил давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзгаришлар, жазо муддати тугагандан сўнг ишга жойлашиш тартиби тушунтирилди.

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Шунингдек, колонияда жазони ўтовчи шахслар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилди. Унда амнистия, афв этиш тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат қонунчилигида акс этган маҳкумларнинг меҳнатга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари, пенсия ва нафақа олиш билан боғлиқ тартиблар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Уларни қизиқтирган ҳамда қийнаётган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирда иштирок этган маҳкумларнинг сўзларига кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш, келгусида уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмак беради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг