Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарийб 5 кило заҳри қотилнинг савдосига чек қўйишди

Қарийб 5 кило заҳри қотилнинг савдосига чек қўйишди

Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Бу борада Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаролар Д.Т. ҳамда И.О. «Нексия» русумли транспорт воситасидан тушиб, кўп қаватли уйларнинг бири томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг ёнидаги қора рангли полиэтилен пакет ичида 2 дона скотч ўрамларда 1 кг 975 г «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро С.К. бошқарувидаги «Нексия» русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, мазкур транспорт воситасида ҳаракатланиб келган фуқаро Х.М.га тегишли оғирлиги 2 кг 962,28 г «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида жами 4 кг 937,28 г «гашиш» гиёҳвандлик воситаси ноқонуний савдосининг олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг