Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда аёл кундошини «самосуд» қилди

Қашқадарёда аёл кундошини «самосуд» қилди

Қашқадарёда аёл самосуд қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоёти ИИБнинг аниқлик киритишича, 1990 йилда туғилган О.Ш турмуш ўртоғи 1986 йилда туғилган О.А.ни Қарши шаҳрида ижара уйда, 1993 йилда туғилган Н.Д. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётганлигидан хабар топиб, 2023 йил 16 апрель куни тахминан соат 21-00 ларда О.Ш. ва бошқалар, Н.Д.ни уриб, соғлигини қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказиб, уни эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиб, унга руҳий тазйиқ ўтказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг