Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайнотасининг уйини номига расмийлаштирмоқчи бўлган келиннинг ўзи фирибгарга чув тушди

Қайнотасининг уйини номига расмийлаштирмоқчи бўлган келиннинг ўзи фирибгарга чув тушди

Фото: «Zen.yandex.com»

2020 йилнинг июнь ойида 26 ёшли Алия Р. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Пахтазавод» МФЙда ўзининг маҳалладоши 47 ёшли Насиба Д.га нотариусда ишлайдиган танишлари борлигини, қайнотасининг номида бўлган хонадонни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан уй ҳужжатлари ва 6 485 000 сўм пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Алия Р. 39 ёшли Барчиной Н.нинг ҳам ишончига кириб, унга банкда ишловчи танишлари орқали кредит олиб беришни ваъда қилиб, 600 000 сўм пул маблағини олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Алия Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу Алия Р.дан бошқа жабрланган шахслар бор-йўқлиги аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг