Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамазон ойида ичкиликбозлик қилишнинг оқибати муштлашув ва ўлим бўлди

Рамазон ойида ичкиликбозлик қилишнинг оқибати муштлашув ва ўлим бўлди

2020 йилнинг 6 май куни соат 18:30 да Қашқадарё вилояти, Косон туманида яшовчи фуқаро 19 ёшли У.Д. Қарши шаҳар «Ерқўрғон» деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи, Қамаши туманида яшовчи 47 ёшли А.Х. билан улфатчилик қилди. Улар олдиндан таниш бўлган.

Улфатчилик Қарши тумани «Сарой» қишлоғи Сарой кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг олди томонидаги майдонда бўлди. Спиртли ичимлик таъсирида улфатчилик муштлашувга айланди. А.Х. уятли сўзлар билан У.Д.ни ҳақорат қилади. У эса жавобан чап қўли билан А.Хнинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча маротаба қасддан муштлаб, тан жароҳатлари етказади.

Оқибатда А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг