Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда катта пулни ўзлаштирган жамият раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда катта пулни ўзлаштирган жамият раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Самарқанд туманидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабда «F.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Маҳкама матбуот хизматининг хабар беришича, ўрганишда жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 631,7 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган яна бир терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида «N.» МЧЖ томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилганда, жамият раҳбарлари смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишларини амалда тўлиқ бажарилмасдан, маълумотларни қўшиб ёзиш орқали 240,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг