Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда коллеж қоровули ўсмир болани ўроқ билан уриб ўлдирди

Сирдарёда коллеж қоровули ўсмир болани ўроқ билан уриб ўлдирди

Фото: Google.com

Сирдарё вилоятига оид янгиликларни ёритадиган «Сирдарё хабарлари» каналида «Хабар беришларича, вилоятимиз коллежларидан бирида ўсмир ёшидаги бола жанжал ортидан оғир тан жароҳати олиб вафот этибди...» хабари берилган эди. Ушбу хабарга Сирдарё вилоят ИИБ матбуот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилиб, ҳодиса тафсилотлари тақдим этилди.

2019 йил 6 сентябр куни Сирдарё тумани, Зиёкор МФЙ худудида жойлашган Сирдарё тиббиёт коллежида, ушбу коллежда қоровул бўлиб ишлайдиган Х.А, танишларини олдига келган вояга етмаган K.Р. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, қўлидаги ўроқ билан K.Р.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада К.Р. олган тан жароҳати натижасида Сирдарё тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган жарроҳлик амалиётига қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг