Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда собиқ раҳбарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда собиқ раҳбарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сирдарё вилоятида 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ собиқ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, S.O. МЧЖ собиқ раҳбари А.Х. ва собиқ ҳисобчиси И.М.лар ойлик иш ҳақи тарқатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали МЧЖнинг жами 614 млн сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг