Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд машина ойнасига парда тақишни яна бир бор қонуний деб топди

Суд машина ойнасига парда тақишни яна бир бор қонуний деб топди

Ички ишлар вазири автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласининг қонуний тўғри экани ҳақида Бухоро шаҳар маъмурий суди қарорига норози бўлган эди.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲҲБ бугун бўлиб ўтган Бухоро вилояти маъмурий судидаги кассация тартибидаги мажлисда ўз важларининг асосли эканини исботлаб бера олмаган.

Қизиғи, судда қатнашган вилоят прокурори ёрдамчиси ҳам фуқароларнинг фикрини қувватлаб, ҳайдовчиларнинг автомобиль орқа ён ойналарига парда тақишлари қонуний эканини билдирган.

Суд томонлар келтирган важларни кўриб чиққач, Бухоро шаҳар маъмурий судининг дастлабки қарори яъни, ҳайдовчиларнинг орқа ён ойнага парда тақиш бўйича ҳаракатлари қоидабузарликка кирмаслиги бўйича қарорини кучда қолдирган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг