Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд раисини «шантаж» қилган шахс жиноят устида қўлга олинди

Суд раисини «шантаж» қилган шахс жиноят устида қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Ҳ. «шантаж»га учради.

Маҳаллий фуқаро Б.Қ. унинг ўзи, отаси ва укасининг устидан юқори турувчи органларга шикоят ёзишни тўхтатиш эвазига ундан пул талаб қилади. Бундай ҳолатда қандай ҳаракат қилишни қонун пешвоси яхши билади: гўёки талабга розилик билдиради, сўнг...

Қисқаси, Б.Қ. туман суди раисидан жами 78 миллон сўм пулни олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат бўйича аллақачон жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг