Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьялар фаолиятидаги коррупцион ҳолатлар бўйича расмий маълумот берилди

Судьялар фаолиятидаги коррупцион ҳолатлар бўйича расмий маълумот берилди

Бугун АОКАда Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тадбир ўтказилгани хусусида хабар берилганди.

Ушбу тадбирда судьялар фаолиятида коррупцион ҳолатлар бўйича саволга ҳам жавоб берилди. 

Кенгаш матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаровга кўра, 2020 йил давомида бир нафар судья фаолиятида шундай ҳолат аниқланган ва жиноий иш очилган. Жорий 2021 йилнинг шу даврига қадар эса бирор бир коррупцион ҳолат аниқланмаган. 

«Бу бўйича статистика ваҳимали эмас»,— дейди кенгаш расмийси. 

Шунингдек, тадбирда қўшимча қилинишича, 2020 йилда учта ҳолатда судьяларнинг дахлсизлигини бузилгани аниқланиб, қонун доирасида тегишли чоралар кўрилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида тўртта шундай ҳолат юз берди. Аниқланган ҳолатлар бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга ўз вақтида тақдимномалар киритилиши натижасида битта жиноят, икки маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди.

Яна бир ҳолат ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг