Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 10 ёшли болани талаб кетишди

Тошкентда 10 ёшли болани талаб кетишди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 16 апрель куни соат 12:30 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Авиасозлар даҳасида жойлашган «Fidanza» номли интернет кафесининг қаршисидан ўтиб кетаётган вояга етмаган 10 ёшли О.Беҳрузбекнинг қўлида бўлган нархи 1.372.000 сўмлик телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 17 ёшли А.Арам ва 18 ёшли А.Ботирхонлар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Арам ва А.Ботирхонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг