Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда газ таъминоти идораси ходимлари қўлга олинди

Тошкентда газ таъминоти идораси ходимлари қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 13 октябрь куни уч нафар шахс ўзларини Сергели туман газ ишчилари сифатида таништириб, хонадонлардан бирида ноқонуний ўрнатилган иситувчи буғ қозон ва пол иситиш тизимини аниқлаб, жарима 8 миллион сўмни ташкил этишини айтишган.

Акт тузмасдан масалани ҳал қилиб беришни баҳона қилиб, мазкур шахслар хонадон эгасидан 300 АҚШ доллари миқдорида ноқонуний пул мукофотини талаб қилиб, олдиндан тўлов тариқасида 520 000 сўм олиб кетишган. Шундан сўнг тумангаз ишчилари мунтазам равишда фуқародан қолган 250 АҚШ долларини талаб қилиб юришган.

21 октябрь куни тахминан соат 13.00 да тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминотининг Сергели филиали ходими 30 ёшли Нурсултон Б.ни 250 АҚШ доллари олиш вақтида қўлга олишди.

Шунингдек, ўз иш ҳудудларига қарашли бўлмаган манзилларни текшириб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминотининг Сергели филиали ходимлари 30 ёшли Давронбек М. ва 27 ёшли Ҳамидулло А.лар ашёвий далиллар асосида суриштирувга жалб қилиндилар.

Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлимига йўналтирилди. Тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг