Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳакамлик суди судьяси ушланди

Тошкентда ҳакамлик суди судьяси ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳарда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг