Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ваҳший куёв

Ваҳший куёв

Фото: «moika78.ru»

Ангренлик куёв Фарғонада хотинини ўлдирди. Қайнота ва қайнонасига пичоқ санчиб, жароҳат етказди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи Х.С. Фарғона вилоятининг Данғара туманида 30 июль куни шу туманда яшовчи қайнотаси Х.Э.нинг уйида оилавий жанжал кўтариб, бирга яшаган турмуш ўртоғи Х.С. ва уларни ажратмоқчи бўлган қайнотаси Х.Э. ҳамда қайнонаси Ф.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Х.С.нинг рафиқаси касалхонага келтирилган вақтида вафот этган. Қайнота ва қайнонаси эса касалхонага ётқизилган.  Х.С қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг