Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Велосипедчига босқинчилик қилган «Нексия»дагилар қўлга тушди

Велосипедчига босқинчилик қилган «Нексия»дагилар қўлга тушди

Фото: «Tergov.uz»

2020 йил 12 ноябрь куни соат 23:30 да 20 ёшли Жаҳонгир Ў. Қарши тумани Дашт қишлоғидаги йўлдан велосипедда уйига кетаётган бўлган. Шу пайт унинг олдига «Нексия» келиб тўхтаган. 4 нафар номаълум шахс ёнидаги 1 млн. 520 минг сўмлик телефонини олиб қўйишган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Косон туманида яшовчи 25 ёшли Ҳусайиддин Ж. ўзининг вояга етмаган танишлари, яъни Қарши шаҳрида яшовчи 17 ёшли Отабек Х., 17 ёшли Асадбек Ғ. ва Қарши туманида яшовчи 16 ёшли Аслиддин М.ларни жиноят содир қилишга жалб қилган ҳолда улар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этганликлари аниқланиб, жиноий гуруҳ аъзоси ҳисобланган вояга етмаган Отабек Х.,дан «SAMSUNG A-10S» русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Хусайиддин Ж.га нисбатан ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми «Б» банди (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 166-моддаси 2-қисми «в» банди ва 164-моддаси 2-қисми «Б» банди (Босқинчилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб) билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. вояга етмаганлар Отабек Х., Асадбек Ғ. ва Аслиддин М.лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг