Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz»да ёзилганидан сўнг. «Қўлбола айблов» бекор қилинди, мулк эгасига қайтарилади

«Xabar.uz»да ёзилганидан сўнг. «Қўлбола айблов» бекор қилинди, мулк эгасига қайтарилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган йилнинг адоғида хоразмлик Раҳимберган Аллаберганов «қўбола айблов»лар билан жиноий жавобгарликка тортилиши натижасида пешонасига «судланган» тамғаси урилишидан ташқари бўйнига жуда кўп миқдорда зарар илингани ҳақида «Савол ҳамон кўндаланг: оқлаш осонми ёки ёқлаш?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мулк можаросидан келиб чиққан низо айланиб-ўргилиб, сунъий равишда жиноят иши қўзғатишга олиб келгани, тергов жараёнида Ҳазорасп тумани ИИБ катта терговчиси О.Жаббаров ваколатли органнинг ҳолат бўйича «суд қурилиш-техник экиспертизаси ўтказиш имкони йўқ» эканини таъкидлашига қарамай хусусий хўжалик юритувчи субъект — «Урганч баҳолаш ва консталтинг» МЧЖнинг тасаввурга сиғмас хулосаси асосида жиноят ишини амаллаб судга чиқаргани-ю судда ҳам «дело» силлиққина ўтиб кетгани мақолада ҳайрат билан тилга олинганидан хабардорсиз.

Эътиборлиси — мақола чоп этилганидан кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида (раислик этувчи — Н. Мирзаалимов, судьялар: С. Мамадалиева, А. Аллаев) мазкур жиноят иши назорат тартибида кўриб чиқиб, Аллабергановга нисбатан чиқарилган ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Хазорасп туман судининг айблов ҳукмини қонуний деб топган ЖИБ Хоразм вилоят суди ажрими (2017 йил, 18 июль) бекор қилди. Шу баробарида жиноят ишини ЖИБ Хоразм вилоят суди апеллация босқичида қайтадан кўришга юборилди.

Куни кеча Хоразмдан хабар келди. Ишни қайтадан кўриб чиққан ЖИБ Хоразм вилоят суди апеллация инстанцияси Р. Аллабергановни битта айблов бўйича оқлади, иккитаси бўйича жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани боис жазо тайинлашни номақбул деб топди.

Муҳими, суднинг мазкур ажрими билан Р. Аллабергановга илгари илинган зарарлар ҳам, шу зарарни қоплаш бўйича хатланган мулки ҳам айбловдан чиқариб ташланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг