Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда серияли жиноятлар қилган хавфли гуруҳга ҳукм ўқилди

Хоразмда серияли жиноятлар қилган хавфли гуруҳга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида 8 нафар ёшлардан ташкил топган жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти суди матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, гуруҳ 2002 йилда Урганч шаҳрида туғилган, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам бир неча бор судланган М.С., 2003 йилда Урганч шаҳрида туғилган, Урганч давлат университети талабаси, муқаддам судланмаган Б.А., 2003 йилда Хива туманида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган М.А., 2000 йилда Урганч шаҳрида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган О.М., 2000 йилда Урганч шаҳрида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган Р.Р., 2001 йилда Урганч шаҳрида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган Б.Ҳ., 1998 йилда Урганч туманида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган Х.Э. ҳамда 2000 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз ва муқаддам судланмаган А.С. исмли фуқаролардан ташкил топган.

Судда аниқланишича, жиноий  гуруҳ Урганч ва Хива шаҳрида ҳамда Гурлан ва Урганч туманларида тунги пайтда кўчада қолдирилган автомобилларни кабоб сихи ёрдамида очиб, машина салонидан пул, қимматбаҳо буюмлар, паспорт ва ҳужжатларни ўғирлаб келишган. Серияли тарзда давом эттирилган жиноятлар натижасида 17 нафар фуқарога моддий зарар етказилган.

Суд ҳукмига кўра М.С. ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Б.А. эса ЖК 169-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 25,169-моддаси 3-қисмининг «а» банди, 28,169-моддаси 3-қисмининг «а» банди ва 227-моддаси 2-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган аъзоларга ҳам турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг