Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«3 миллиардлик заҳар» — Янгийўлда яширин цех аниқланди

«3 миллиардлик заҳар» — Янгийўлда яширин цех аниқланди

Видеодан лавҳа

Тошкент вилоятида қарийб 3,2 млрд сўмлик муддати ўтган дорилар савдосининг олди олинди.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи, 1976 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, хорижда ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаш орқали сотувга чиқариш билан шуғулланганлиги аниқланди.

Хусусан, ушбу манзилда 34 турдаги 445 минг дона дори воситалари борлиги аниқланди. Улардан 24 турдаги дори воситалари Франция, Германия, Бельгия, Венгрия, Туркия, Россия, Ҳиндистон, Украина давлатларида ишлаб чиқарилган бўлиб, яроқлилик муддати 2007-2020 йиллар оралиғида тугаган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 3 млрд 185 млн 250 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, ноқонуний цехда қадоқлаш ва дори воситаларининг муддатини ўзгартириш ускуналари, қалбаки штамп ва муҳрлар борлиги ҳам маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг