Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зўравон ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Зўравон ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Smotri.city»

Воқелик Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида рўй бергани айтилмоқда.

Шу йилнинг 5 сентябрь куни  «Султонобод шодиёнаси» тўйхонасидан яхшигина «етилиб чиққан» ИИБ профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш буйича ёрдамчиси Г.Х.нинг кўзига фуқаро Ш.Т. балодай кўринади, чоғи. Натижада жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ходимнинг ўзи тамоман қуюшқондан чиқиб, фуқаро Ш.Т.га қўл кўтаришгача борди. Унинг зўравонлиги оқибатида фуқарога тан жароҳати етади.

Манбамизга кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан ИИБ ходими Г.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси  (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг