Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун «Сайёралар паради» бошланади: хавотир ўринлими?

Бугун «Сайёралар паради» бошланади: хавотир ўринлими?

Фото: «Gismeteo.ua»

Бугун, 4 июлдан бошлаб, то август ўрталарига қадар Ердан туриб фазодаги сайёралар паради (тизилиши)ни кузатиш мумкин бўлади.

Москва планетарийси хабар беришича, бугун, шанба оқшомидан (қоқ тунда) осмондаги Юпитер ва Сатурнни, Тошкент вақти билан соат 04:00 лардан бошлаб Марсни ва тонг отишига яқин паллаларда Зуҳро (Венера) сайёрасини оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин. Ҳозир Қуёш ёруғида кўринмаётган митти Меркурий эса 22 июлга бориб ўзини кўрсатади.

Буларни маълум қилган Москва планетарийси илмий директори Фаина Рублёва осмон жисмларининг бир чизиққа тизилиши ноёб ҳодиса бўлса-да, олимлар учун бошқа аҳамиятли томони йўқлигини таъкидлаган.

«Бу шунчаки сайёраларнинг бир чизиқда навбатдаги такрорий тўпланиши. Бу маълум ва ўрганилган ҳодиса. Фан учун бунинг қизиғи йўқ, бирон далил олиш имконсиз», — таъкидлади мутахассис.

Сўнгги марта бундай ҳодиса 20 йил аввал содир бўлган экан.

Олимлардан фарқли ўлароқ, астрологлар «Сайёралар паради» бехосият деб одамларни қўрқитишяпти. Коронавирус янаям авжига чиқади, иқтисодий таназзул, иқлим ўзгаришлари кучаяди дейишмоқда улар.

Ким нима деса десин-у, биз текин «Фазовий томоша»ни ўтказиб юбориш ниятида эмасмиз. Ахир, бунақаси 20 йилда бир бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг