Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

28 October, 1919

Халқ банки раиси «Микрокредитбанк»ка раҳбар бўлди

Инсайдер 28/10, 17:12 0 2995

Шу вақтга қадар Халқ банки бошқарув раиси лавозимида ишлаб кетган Муродулло Эшматов «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Ушбу тайинловни «Xabar.uz» манбаси тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, «Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган О.Алимардонов шу йилнинг 24 октябрь куни банк фаолиятида йўл қўйган камчиликлари сабаб ишдан бўшатилган эди.

Муродулло Эшматов эса 2019 йилнинг апрел ойида Халқ банки бошқарув раиси этиб тайинланганди. У ушбу вазифага ўтишидан аввал Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

27 September, 1919

Президент маслаҳатчисига ўринбосар тайинланди

Инсайдер 27/09, 11:16 0 2686

Жўрабоев Абдурашид Абдувоҳидович Президент фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақда «Davletovuz» канали хабар берди. 

Бунгача А.А.Жўрабоев Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

06 September, 1919

Фарғонада МИБ ходими калтакланди

Инсайдер 06/09, 15:16 0 3183

Жорий йилнинг 30 август куни МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни «Учариқ» маҳалласи худудида учратиб қолган ва алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, қарздор М.М. уни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 сентябрь туман прокуратураси томонидан М.М нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Косон туманида ҳам МИБ ходимларига куч ишлатилган эди. 

16 August, 1919

Кун фотоси: Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Kun.uz» журналистларига тажовуз қилган ҳоким ўринбосари

Ҳодиса 16/08, 10:36 0 8579

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов (оқ футболкада) ва кечаги кун қаҳрамони — Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов (қора футболкада), деб фотохабар тарқатди телеграмдаги «Қўшни маҳалла» канали.

«Айни дақиқалар. Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ёнида. Афтидан, кечаги воқеалар муҳокама қилинаётганга ўхшайди...», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов суриштирув учун олдига келган «Kun.uz» ходимларига тажовуз қилган, уларнинг шахсий мулкига зарар етказганди.

Олий Мажлис депутати ва бошқа ташкилотлар Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатларини қоралаб, унинг жавобгарликка тортилиши масаласи кўрилиши лозимлигини қайд этишганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, «Kun.uz» сайти мухбири ва Олмазор туман ҳокими ўринбосари ўртасида юз берган нохуш ҳодисага алоқадор барча ҳолатларни аниқлаштириш учун вазият ўрганилмоқда. Ҳокимлик бугун соат 15:00 га қадар воқеа тафсилотларини маълум қилишини билдирган.

01 June, 1919

Ҳотамжон Кетмонов партия раислигидан кетгани айтилмоқда

Жамият 01/06, 13:01 0 5567

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Human.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Ҳ.Кетмонов ХДПни 2013 йилдан буён бошқариб келган. У.Иноятов эса 2018 йил июн ойида ректорликка тайинлангунга қадар, халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган.

22 May, 1919

Сарвар Отамуродов «Миллий тикланиш» партиясидан кетди

Жамият 22/05, 13:52 0 5882

Сарвар Отамуродов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан «Миллий тикланиш» партияси раҳбарлигидан кетган. Бу ҳақда «Davletovuz» канали хабар берди.

Ушбу хабар юзасидан «Миллий тикланиш» партияси матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати ходими бу ҳақда ҳали хабари йўқлигини билдирди.

Қайд этилишича, Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Сарвар Отамуродов 2016 йилнинг декабрида ўтказилган Ўзбекистон президентлиги сайловида «Миллий тикланиш» партиясидан номзод сифатида иштирок этган.

 

21 May, 1919

Молия вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Иқтисодиёт 21/05, 22:33 0 5147

Айтишларича, Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди.

У бунгача 2017 йилнинг июль ойидан буён Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Ундан аввал эса Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тимур Ишметов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили Тошкент Молия институтининг Молия ва кредит факультетини, 2005 йили Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналиши бўйича магистратурасини, 2007 йили Тошкент Давлат Юридик институтининг «Ҳуқуқшунослик» факультетларини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йили Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида иқтисодчи вазифасида бошлаган.

2017 йил апрель ойига қадар турли лавозимларда ишлаб, Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, Валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаментларига раҳбарлик қилган.

10 May, 1919

Президент ташрифидан сўнг Учтепа ҳокими ва уч сектор раҳбарлари бўшатилгани айтилмоқда

Иқтисодиёт 10/05, 23:47 0 7583

Бугун, 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

Учрашувда давлатимиз раҳбари туманда саноат ишлаб чиқариши Тошкент шаҳри кўрсаткичидан 2 баробар камлиги, бошқа соҳалар ҳам энг паст даражада эканини кўрсатиб ўтганди.

Шайхонтоҳур тумани депутати Бобур Расулов маълум қилишича, йўл қўйилган камчиликлар сабаб Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими Шуҳрат Атамуҳамедов ва яна уч сектор раҳбари (прокурор, ИИБ ва солиқ бошлиқлари) лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Атамуҳамедов бундан бир йил аввал Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев яна ҳокимликка қайтди

Жамият 10/05, 23:27 0 8140

Қурилиш вазири лавозимида ишлаб келган Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланган.

Бугун, 10 май куни бўлиб ўтган Шайхонтоҳур Халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида унинг номзоди бир овоздан тасдиқланган. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани депутати Бобур Расулов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳор Тўхтаев қурилиш вазири этиб тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар ҳокими (2005-2011), Жиззах шаҳар ҳокими (2016-2017) ҳамда Олмазор туман ҳокими (2017-2018) бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани ҳам унга бегона эмас, у 1996-1999 йилларда шу туманни бошқарган.

04 May, 1919

«Маданият ва маърифат» телеканали раҳбари лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

Инсайдер 04/05, 12:00 0 5486

Айтишларича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Маданият ва маърифат» телеканали раҳбари Фарҳод Тўраев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ЎзМТРКдаги манба хабар берди. 

Шунингдек, унинг ўрнига «Оила ва жамият» газетаси бош муҳаррири Воҳид Луқмонов тайинланиши кутилмоқда.

Фарҳод Тўраев «Маданият ва маърифат» телеканалига 2018 йил август ойида директор сифатида тайинланган. Аввал Самарқанд телевидениесида ҳам фаолият юритган. 

Яна