Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2020 йилда 382 минг доимий янги иш ўрни ташкил этилади

2020 йилда 382 минг доимий янги иш ўрни ташкил этилади

2020 йилда республика бўйича 382 272 та янги иш ўринлари ташкил этиш прогноз қилинмоқда. Бу Президентнинг «2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжат билан, 2020 йилда меҳнат органлари томонидан 461 минг аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари ва 605 минг ўзини ўзи меҳнат даромади олишга йўналтирилган ва яширин иш ўринларида ишлаётган шахсларни  расмийлаштириш параметрлари тасдиқланади.

Қарорга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги таркибидаги «Mehnat.uz»  ахборот-компьютер маркази масъулияти чекланган жамияти «Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш офиси» маркази этиб қайта ташкил этилиши мумкин.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси ҳузурида БААнинг Меҳнат ресурслари ва эмиратлаштириш вазирлиги ҳамкорлигида «Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш маркази – «Меҳнат – М» маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

Хусусан, марказ мурожаат ва шикоятларни 5 иш кунида кўриб чиқиши, шундан 2 кун – меҳнат низоларининг ўзаро ҳал қилинишини рағбатлантириш, ҳал қилинмаган тақдирда кейинги 2 кунда ҳуқуқий маслаҳат бериш, масала ечилмаса бешинчи куни тегишли чора кўриш ёки материлларни суд органларига киритиши белгиланган.

Қайд этилишича, 2020 йил якунига қадар «2030 йилгача Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича узоқ муддатли Миллий стратегия»  ва «Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучини рақобатбардошлигини ошириш Концепцияси»  ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг