Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2020 йилда жаҳон компаниялари умумий қарзи қўшимча $1 трлн.га ошади

2020 йилда жаҳон компаниялари умумий қарзи қўшимча $1 трлн.га ошади

Фото: «Nikkei Asian Review»

Жаҳондаги компаниялар коронавирус пандемияси шароитида молиявий ҳолатини мустаҳкамлашга мажбур бўлмоқда. Бу зарурат ортидан компанияларнинг глобал корпоратив қарзи 2020 йилда қўшимча $1 трлн.гача ошиши мумкин. «Интерфакс» хабарига кўра,  «Janus Henderson» молиявий холдинг компанияси шундай прогноз тақдим этди.

Коронавирусга қарши курашаётган бизнес олдидаги бу йилги энг муҳим вазифа капитални сақлаб қолиш ва балансни мустаҳкамлаш ҳисобланади, деди «Janus Henderson» вакили.

Корпоратив индекснинг янги таҳлилини тайёрлаш жараёнида дунёнинг етакчи 900 компанияси маълумотлари ўрганилди.

Таҳлилчиларга кўра, 2020 йилда глобал корпоратив қарз 12 фоизга ўсиб, жами $9,3 трлн.га етиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда глобал корпоратив қарз 8 фоизга ўсганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг