Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агентлик тугатилди, янги департамент ташкил этилди

Агентлик тугатилди, янги департамент ташкил этилди

Фото: «yuz.uz»

«Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5073-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб,  унинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади.

Шунга кўра, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида бир қатор вазифалар юклатилди.

Вазирлик қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг