Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алкоголь маҳсулотлари нархи қимматламоқда

Алкоголь маҳсулотлари нархи қимматламоқда

«Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:

винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
• энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

- коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
• энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

- ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

• ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
• энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг