Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда Беларус технологияси асосида қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади

Андижонда Беларус технологияси асосида қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларуснинг Гродно вилояти Лида туманида жойлашган «ЛидаТехмаш» МЧЖ корхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида боғдорчилик ва деҳқон хўжаликлари учун арзон ва ихчам техникалар, шунингдек, картошка экиш ҳамда ҳосилни териб олишга мўлжалланган замонавий агротехникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича муҳим келишувга эришди.

«Мазкур истиқболли лойиҳа вилоят аграр тармоғини ҳамёнбоп ва замонавий ускуналар билан таъминлаш орқали қишлоқ хўжалигида иш унумдорлигини янада оширишга хизмат қилади», — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг