Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Бухорода Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, унинг натижалари ҳар бир соҳада сезилиб, одамлар эртанги кунга умид билан қараётганини таъкидлади.

— Ҳамма ишларимиз, режаларимиз Ўзбекистон халқининг манфаати учун. Бу ҳудудларда, ҳар бир кўчада, одамлар ҳаётида намоён бўлиши учун қуйи даражада сифат, билим, фидойилик юқори бўлиши керак. Қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўйиб, ҳар бир хонадон, шахс билан манзилли, алоҳида-алоҳида ишлаш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Бухоро вилоятини ҳам жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ҳаётини яхшилаш ишларига устувор эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

– Моддий кўмак, тизим бўмаса, натижа бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир қарорни моддий манбалари билан қабул қиляпмиз. Бухорога ҳам катта тайёргарлик билан келдик, – деди Президент.  

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

2019-2020 йилларда вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати қарийб 25 триллион 353 миллиард сўм бўлган 625 та инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилгани таъкидланди. Бу салкам 30 минг доимий иш ўрни яратишни таъминлайди.

Йиғилишда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилмоқда.

Уни видеоселектор орқали шаҳар ва туманлар аҳолиси кузатиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг