Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чэнду-Тошкент йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

Чэнду-Тошкент йўналишида парвозлар йўлга қўйилди

Фото: Транспорт вазирлиги

Хитойнинг «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпанияси 10 январь кунидан эътиборан Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ушбу йўналишда авиакомпания парвозларни ҳафтасига уч маротаба бажаришни режалаштириган. Чэнду – Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширган «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпаниясининг рейси бугун маҳаллий вақт билан соат 18:10 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Хитойнинг мазкур авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг