Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат бюджети ҳақида очиқ маълумотлар берилмоқда

Давлат бюджети ҳақида очиқ маълумотлар берилмоқда

Фото: скриншот

Молия вазирлиги давлат бюджетининг шаффофлиги ва кенг жамоатчилик вакилларини давлат бошқаруви, давлат харажатлари устидан жамоатчилик назорати жараёнига жалб қилиш устида ишламоқда. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, openbudget.uz портали давлат бюджетининг ижроси, унинг параметрлари, таркибий қисмлари ва прогноз кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олган. Шунингдек, у фуқароларга маҳаллий бюджетлар харажатлари йўналишларини ўзлари белгилашлари имконини беради.

Молия вазирлигининг Ахборот хизмати масъул бошқармалар билан биргаликда вазирликнинг расмий веб-саҳифаларида қуйидаги маълумотларни жойлаштиради:

  • давлат бюджетининг даромад ва харажатлар қисми, шунингдек давлат харидлари тизимида тузилган шартномалар тўғрисида;
  • вазирликлар ва идораларга ажратилган маблағлар, шунингдек давлат дастурлари доирасида турли соҳаларга ажратилган маблағлар тўғрисида ҳисобот.
Фото: Молия вазирлиги
Фото: Молия вазирлиги
Фото: Молия вазирлиги

Кўрсатилган маълумотларни «Кун рақами», «Ҳафта рақами», «Ой рақами» рукнларида кузатиб бориш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг