Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат солиқ қўмитаси раисига яна бир ўринбосар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раисига яна бир ўринбосар тайинланди

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

Ўзбекистон Президентининг қарорига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Ф.Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.

У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.

Фазлиддин Умаров 2017 йилдан шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, Абдулла Азизов ҳам қўмита раисига ўринбосар этиб тайинланган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг