Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ECO SERGELI». Янгича ҳаёт ҳудуди

«ECO SERGELI». Янгича ҳаёт ҳудуди

Фото: ECO SERGELI QURILISH

Пойтахтимизнинг Сергели туманида янги тураржой мажмуасини бунёд этиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларида энг етакчи технологиялар қўлланилмоқда.

«ECO SERGELI» — Тошкент марказидан бир неча километр масофада жойлашган Сергели туманидаги тураржой мажмуасидир. «ECO SERGELI» ТЖ мажмуасидан уй сотиб олиш орқали қулай ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш имкониятини қўлга киритасиз. Ҳар қандай баҳсдан ҳоли устунликларни баҳолаш шунчаки мумкин эмас. Бу устунликлардан фақат фойдаланиш керак!

Мажмуа кўплаб хонадонларни ўз ичига олган тўққиз қаватли уйдан иборат. Иморат деворлари энергия тежайдиган, ёнғинга чидамли ва экологик тоза ғиштдан тикланган. Хонадонларнинг замонавий планировкаси эса ҳаётингизни қулайликларга чулғайди.



Иморатни бино этишда асосий эътибор пардозлаш материалларига қаратилган. Улар етакчи мутахассислар томонидан махсус танлаб олинган бўлиб, пойтахтнинг қуёшли кунлари ва об-ҳаво шароити инобатга олинган. Монолит-ғиштли уйлар индивидуал лойиҳа асосида қурилмоқда ва квартиралар планировкаси янгича, яна-да қулай ҳолатга келтирилган.

«ECO SERGELI» уйларининг ташқи кўринишига табиий мармардан безак берилади. Бу эса узоқ йиллар давомида яшаб турган уйингизнинг кўринишидан баҳра олиб, таъмирлаш ва бўёқ ишларидан ҳоли бўлиш имконини тақдим этади. Шу билан бирга табиий мармар хонадонингиз қишда иссиқ, ёзда эса салқин бўлишига ёрдам беради. Шунингдек кондиционерга ортиқча куч бериб, беҳуда пул сарфлаш ҳам шарт эмас.

«ECO SERGELI» — энг кичик жиҳатларгача ўйланган лойиҳа. Бу ерда болалар майдончаси ҳам, шахсий автомобилингиз учун тураргоҳ ҳам, кўкаламзор майдон ва обод ҳовли ҳам бўлади. Шу билан бирга кўпқаватли уй ҳовлиси қўриқланадиган ҳудудга айлантирилиб, кириш рухсатномаси электрон тарзда берилиши режалаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, хонадонлар айвони ва деразаларига махсус ишлаб чиқарилган, тежамкор ва уч камерали «Имзо» ойналари ўрнатилади. Бу эса узоқ йиллар самарали фойдаланиш, хонадонингизни ҳаводаги зарарли ажратмалардан ва ортиқча ультрабинафша нурлардан ҳимоялаш имконини беради ва ҳаётингизни максимал даражада қулай қилади. Энди тинч ва хотиржам ҳаёт ҳеч қачон хонадонингиздан аримайди!

Барча хонадонлар автоном иситиш тизими билан жиҳозланади, натижада ҳар бир хонадонда алоҳида микроиқлим яратиш имкони пайдо бўлади. Иситиш тизимини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, жиҳозлаш ва қурилиш тизимига киритиш билан Европадан ташриф буюрган мутахассислар шуғулланмоқда. Бу эса «ECO SERGELI» уйларида истиқомат қилувчиларга «ақлли» технологиялар ёрдамида тежаш имконини беради.

«ECO SERGELI» жойлашган туман хиёбонлар ҳудуди билан ўралган, бу эса шаҳар марказидан бор-йўғи 10 дақиқалик масофадан тинч хонадон сотиб олиш мумкин, деганидир. Бу ердан ахоли учун керак бўладиган барча қулайликларни топиш мумкин — кўплаб савдо марказлари, дўконлар ва маиший хизмат кўрсатадиган ташкилотлар бор. Дам олиш хиёбони, ресторан ва кафелар эса «бир қадам» масофада.

Яна бир қулайлик Жанубий темир йўл вокзали ва маҳаллий аэропортнинг яқинлигидир.

Кўплаб қурилиш компаниялари ўз мижозлари учун учун акциялар ўтказмоқда. ECO SERGELI QURILISH компанияси ҳам ўз навбатида 2020 йилда қурилиб, фойдаланишга топшириладиган «ECO SERGELI» тураржой мажмуасидан уй олиш истагида бўлганлар учун ўзига ҳос имконият тақдим этади.

Фақат 2019 йилнинг 1 декабрига қадар хонадон сотиб олишга улгуринг ва 10% чегирмага эга бўлинг. Квартирага эга бўлиш учун бундай қулай вазиятни қўлдан бой берманг!

Уй ҳаётингизни бахтли ўтказишингиз учун қулай ва шинам бўлиши керак ва биз барчасини Сиз учун ўйлаб қўйганмиз!

Чегирма олишни истайсизми? Маълум муддатга тўловни кечиктиришничи? Маслаҳат керакми?

Бизнинг менежерга қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумот олинг:

+998 90 3221777
+99890 9830703

Web-site: www.ecosergeli.com
Instagram: https://www.instagram.com/ecosergeli/
Facebook: facebook.com/ecosergeli
Telegram: https://t.me/ecosergeli

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг