Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фискал институтга киришда яхши натижа кўрсатганларга махсус стипендия берилади

Фискал институтга киришда яхши натижа кўрсатганларга махсус стипендия берилади

Фото:«Xabar.uz»

2021-2022 ўқув йилидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтга қабул бошланди. Имтиҳонларни муваффақиятли топшириб институт талабаси бўлганлар учун бир қатор рағбатлантириш чоралари назарда тутилган.

Фискал институтга тўлов контракт асосида қабул қилинган талабалар ихтиёрий равишда COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлса, уларга шартнома (контракт) тўлови учун 10  фоиз чегирма берилади.

Ётоқхонага эҳтиёжи бўлган барча талабалар учун замонавий қулайликларга эга бўлган талабалар турар жойи бепул берилади.

Институт талабалари учун тўланадиган стипендия юртимиздаги бошқа олий ўқув юртларига нисбатан юқори миқдорда тўланади. Хусусан, таълим шакли кундузги бўлган барча бакалавриат талабалари учун бериладиган стипендиянинг энг кам миқдори 600 минг сўм этиб белгиланди.

Фискал институт талабалари учун яна бир муҳим янгилик – кундузги таълим шакли бўйича кириш имтиҳонларида энг яхши натижа қайд этган 50 нафар талабага Давлат солиқ қўмитасининг махсус стипендияси тайинланади. Ушбу имтиёзга эга бўлган талабаларга оширилган миқдорда 1 миллион сўм стипендиялар берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг