Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция Ўзбекистонга янги авлод ядро реакторларини етказишга тайёр

Франция Ўзбекистонга янги авлод ядро реакторларини етказишга тайёр

Франция Ўзбекистонда қурилаётган АЭС учун янги авлод ядро реакторларини етказиб беришга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда француз ташқи савдо вазири Оливье Бехт айтган.

«Ҳозир янги авлод ядро реакторларини ишлаб чиқаряпмиз. Агар ўзбек томони қизиқиб, сўрашса, биз айнан уларни тақдимот қилиб беришга тайёрмиз», – деган Бехт.

Бехтнинг сўзларига кўра, Франция 56 та ядро реакториини қуриб бўлган ва бу соҳага кўп сармоя киритяпти. Лекин Бехтнинг Тошкентга ташрифи чоғида улар ядро энергетика эмас, «яшил энергетика», қуёш панеллари ўрнатиш ва гидроэнергетика масаласини гаплашишган.

Шунингдек, бу йилда Франция президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистонга ташриф билан келиши кутиляпти. Унинг фақат Ўзбекистонгами ёки Марказий Осиё давлатларигами, бу ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, 2018 йил сентябрь ойида Россия ва Ўзбекистон 3+ авлоддаги иккита ВВEП-1200 ядро реакторидан республикада биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. АЭС қурилиши 2022 йилда бошланиши тахмин қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг