Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ҳолат ўрганилди

Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ҳолат ўрганилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган нефть-газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев жорий йилнинг 19-20 май кунлари Бухоро вилоятидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

Дастлаб, «Газли нефт ва газ қазиб чиқариш» бошқармаси тасарруфидаги «Тўмарис» конидаги қурилиш майдони ва у ердаги конда олиб борилаётган «Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси»нинг қурилиш ишлари қай даражада бажарилаётгани ўрганилди.

Углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажариш, табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича керакли топшириқ берилди.

«Тўмарис» конидаги қудуқлардан қазиб олинаётган табий газ таркибидан механик бирикмалар, конденсат ва техник суюқликни ажратиб олишни йўлга қўйиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бошқарув раиси қурилиш ишларини жорий йилнинг 25 май кунига қадар тўлиқ тугаллаш ва қурилмани ишга тушириш кераклигини таъкидлади.

Бундан ташқари, бу ерда ишлаётган ишчи-ходимларнинг соғлиги, яшаши, ишлаши учун яратилган шароит, нефт ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун бажарилаётган ишлар ҳам ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси ва ишчи гуруҳ аъзолари 21-22 май кунлари «Андижоннефт» АЖдаги ишлар ҳолатини ўрганади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг