Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳар бир соҳага илм керак — «Агробанк» китоблар тўпламини тақдим этди

Ҳар бир соҳага илм керак — «Агробанк» китоблар тўпламини тақдим этди

Замонавий дунёда ҳар бир соҳа, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ҳам илмга бориб тақалади. «Агробанк» ўзининг навбатдаги китоблар тўпламини нашрдан чиқарди. Унда 40 та китоб мавжуд бўлиб, ўсимликлар ҳимояси, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича энг керакли маълумотлар қайд этилган.

Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хафсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти жуда катта. Глобал бозорлардаги майдонларда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун хомашё ҳисобланган буғдой, соя, маккажўхори нархи ошиб бормоқда.

Дунё бозорларида юзага келаётган бу каби ҳолатлар мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарблик касб этмоқда.

«Агробанк» АТБ республика қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшиш учун нафақат молиявий, балки ижтимоий лойиҳалар билан ҳам аграр соҳага сармоя киритиши эътиборга моликдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг