Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Имом ал-Бухорийда ҳалол стандартидаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилади

Имом ал-Бухорийда ҳалол стандартидаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилади

Фото: «Zarnews»

Жорий йилнинг 3 август куни АҚШнинг «GMFR-AL-BUKHARIY» компанияси президенти Диловар Ғулом Имом Ал-Бухорий мажмуа ҳудудида 4 юлдузли меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматига таяниб «Zarnews» хабар берди.

Меҳмонхона 3 қаватли, 100 ўринли хонадан иборат бўлади. У халқаро ҳалол стандарти асосида қурилади.

Бундан ташқари, меҳмонхонада ресторан, бар  ва конференция зали бўлади.

Фото: «Zarnews»

Тамал тошини қўйиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Б.Нуруллаев ва Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ҳам иштирок этишди.

«GMFR-AL-BUKHARIY» компанияси президенти Диловар Ғулом уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, унинг ота-боболари айнан шу заминда яшаганлиги сабабли, у бу ерда меҳмонхона қуришдан жуда бахтиёрлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг