Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инфляция даражаси сезиларли кўтарилди

Инфляция даражаси сезиларли кўтарилди

Август ойида инфляция дажараси 16,5 фоизгача кўтарилган ва прогноз коридоридан юқори бўлган. Марказий банк ҳисоботига кўра, январь – июль ойларида йиллик инфляция ўртача ҳисобда 13,5-13,7 фоиз даражасида сақланиб қолган эди.

Бундай даражага чиқишга қуйидаги омиллар сабаб қилиб кўрсатилган:

  • инвестицион кредитлар ва давлат харажатлари ошишининг тезлашиши;
  • сўм девальвацияси билан изоҳланадиган фундаментал омиллар;
  • электр энергияси ва газ нархларининг оширилиши;
  • иш ҳақи ва пенсия тўловларининг индексация қилиниши.

Сентябрь ойига келиб, йиллик инфляция 16 фоизгача секинлашган. Бу эса юқорида санаб ўтилган омиллар асосан вақтинчалик эканини тасдиқлайди, дейилган ҳисоботда.

Шунингдек, бир қатор импорт товарларига ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши, ун ва нон нархларининг эркинлаштирилиши ҳисобига октябрь ойида инфляция даражасининг бир мунча тезлашиши тахмин қилинмоқда.

Аслида дастлабки 7 ойда иқтисодиётда инфляцион жараёнлар базавий прогноз сценарийга кўра, истеъмол нархларининг йиллик ўсиш прогнози 13,5-15,5 фоиз оралиғида бўлиши назарда тутилган эди.

Лекин, жорий йилнинг III чорагида муқобил сценарийда назарда тутилган алоҳида инфляцион хатарлар вужудга келган ва инфляциянинг тезлашишига сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг