Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Картошка етиштириш кўпайди, бироқ импорти ҳам ошди

Картошка етиштириш кўпайди, бироқ импорти ҳам ошди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 16 мамлакатдан 65,9 млн АҚШ доллари қийматидаги 404,1 минг тонна картошка импорт қилди.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,7 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

  1. Покистон — 258,2 минг тонна
  2. Қозоғистон — 96,3 минг тонна
  3. Қирғизистон — 16,8 минг тонна
  4. Россия — 15 минг тонна
  5. Нидерландия — 6,3 минг тонна
  6. Эрон — 5,6 минг тонна

2022 йилнинг сентябрига қадар республикамизда 2,6 млн тонна картошка етиштирилди. Картошка етиштириш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,6 фоизга ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг