Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк бошқаруви таркибида ўзгаришлар бўлди

Марказий банк бошқаруви таркибида ўзгаришлар бўлди

Бугун, 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг 2019 йил 9 декабрдаги тақдимномасига биноан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Марказий Банк бошқарув таркибига ўзгартиришлар киритишни тасдқилади.

Жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг таркибидан чиқарилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Адхам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети амалий математика бўйича магистратура курси раҳбари Зиёдулло Парпиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тасдиқланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг