Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географияси кенгайтирилади

Мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географияси кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш, пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишидаги берилган топшириқларга асосан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси мева-сабзавотчилик кластерлари экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ташқи бозорларини ўрганиш бўйича чуқур маркетинг таҳлилларини олиб боради. Россия ва МДҲ давлатлари каби анъанавий бозорлардаги мавқеини мустаҳкамлаган ҳолда Жанубий-Шарқий Осиё, Араб ва Европа мамлакатлари каби янги бозорларга экспортни ривожлантириш устида иш олиб боради.

Хорижий давлатлардаги йирик 17 та мева-сабзавот бозорларини доимий равишда мониторинг қилиб, амалга ошириладиган экспортнинг йўналишларини белгилаб берадиган тизим жорий қилиш ҳамда кластерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда кўмаклашади.

Шунингдек, ўзбек брендларини яратиш ва уларни жаҳон бозорида ўз ўрнини топиши, мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, калибровкалаш ва қадоқлашда замонавий стандартларни жорий қилишга алоҳида аҳамият қаратилади. Бундан ташқари, компания тизимидаги ўрта-махсус таълим муассасалари базасида кластерларнинг маркетинг ва савдо бўйича ходимларини тизимли равишда малакасини ошириш ташкил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг