Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Микрокредитбанк Сўх туманида 5 миллиард сўмлик лойиҳаларни  амалга оширмоқда

Микрокредитбанк Сўх туманида 5 миллиард сўмлик лойиҳаларни  амалга оширмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банки томонидан Фарғона вилояти Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятда Сўх туманини ривожлантириш бўйича «Микрокредитбанк» АТБ томонидан қиймати 5 млрд. сўм (шундан, ўз маблағи 2,8 млрд. сўм, банк кредити 2,2 млрд. сўм) бўлган 6 та лойиҳа белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни ишга тушириш орқали жами 140 нафар янги иш ўрни яратиш белгиланган.

Жумладан, «Сўх дунё жаҳон транс» МЧЖга Логистика хизматини ташкил этиш учун 1,8 млрд. сўмлик (шундан ўз маблағи ҳисобидан 800 млн. сўм, банк кредити 1 млрд. сўм) лойиҳа, тумандаги «Ҳаётхони Машхурий сўхий» МЧЖ мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 500 млн. сўмлик (шундан ўз маблағи 300 млн. сўм, банк кредити 200 млн. сўм) лойиҳа, «Маскани Маъмураи Сухи» хусусий корхонасига аҳолига маиший хизмат кўрсатиш обеъктини ташкил этиш учун 1 млрд. 450 млн. сўмлик (шундан ўз маблағи 900 млн. сўм, банк кредити 500 млн. сўм) лойиҳа, ҳудуддаги «Тиллоев Набижон» МЧЖ автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун 500 млн. сўмлик (шундан ўз маблағи 400 млн. сўм, банк кредити 100 млн. сўм) ва бошқа шу каби лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган ҳамда босқичма босқич молиялаштирилоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йил туманнинг Себзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Фармонжон мини маркет» хусусий корхонаси томонидан адрас, атлас ва трикотаж маҳсулотлари шу билан бирга ипакда қўлда гилам тўқиш кооперацияси ташкил этилди.

Ушбу лойиҳалар орқали тумандаги 120 нафар кам таъминланган оила вакилларини иш билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳанинг қувватига қараб, банк томонидан кредит ажратилиши режалаштирилган. 

«Албатта, юқоридаги лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун ҳудудда банк шохобчаси фаолият юритиши талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда тумандаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий Банк хизматлари маркази яқин кунларда фойдаланишга топширилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг