Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий банк экологик тоза пакетлар ишлаб чиқариш учун пул ажратади

Миллий банк экологик тоза пакетлар ишлаб чиқариш учун пул ажратади

Фото: Google.com

Жанубий Кореянинг компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Жанубий Кореянинг «Seojin Industry» компанияси делегацияси ўртасида кечган учрашувда айтиб ўтилди.

Йиғилишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасида «Seojin Industry» компанияси технологиялари асосида биопарчаланувчи (тез парчаланувчи) гранулалар, пакетлар ва бошқа турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ўзаро ҳамкорликка қаратилди. Ушбу лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Биопарчаланувчи гранула, бир марталик идишлар ва бошқа шу каби маҳсулотлар Жанубий Корея республикасининг ўзи учун ҳам янгилик эди. У сўнгги 5-6 йил ичида аста-секинлик билан ривож топди. Биопарчаланувчи маҳсулот таркибининг 40 фоизини маккажўхори крахмали ёки картошка крахмали ташкил қилиб, у тез парчаланувчи материал ҳисобланади.

Бугунги кунда дунё миқёсида пластик маҳсулотлар ва уларни қайта ишлаш долзарблигича қолмоқда. Айнан, биопарчаланувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи мазкур технология бир қатор кореялик компаниялар томонидан яратилди.

Учрашув давомида «Seojin Industry» компанияси Ўзбекистонда биопарчаланувчи гранулалар, пакетлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лаборатория ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бунда, ишлаб чиқариш жараёнида 100 фоиз миллий хом ашёдан фойдаланишни йўлга қўйиш эътироф этилди.

Таклиф этилаётган мазкур инвестиция лойиҳасининг қиймати 18 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 3 млн. АҚШ доллари «Seojin Industry» компанияси томонидан берилиши кутилмоқда. Яна 15 миллион АҚШ доллари эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг