Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллий банк» кўмаги билан Жиззахда кўнгилочар жой очилди

«Миллий банк» кўмаги билан Жиззахда кўнгилочар жой очилди

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ фаолияти билан яқиндан таништириш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва банк имижини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Жиззах вилояти бўйлаб  пресс – тур ташкил этилди.

Пресс – турда иштирок этган ОАВ вакиллари «Ўзмиллийбанк» АЖ Жиззах вилояти филиали фаолияти ҳамда банк томонидан молиялаштирилган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Бугунги кунда мазкур филиал томонидан, вилоят марказида жойлашган замоновий, қулай ва инновацион технологияларга эга, янгидан барпо этилган бинода мижозларга замон талабларига кўра тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатлиб келинмоқда. Филиалда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат, жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун универсал амалиётлар зали, универсал касса хизматлари, валюта айирбошлаш шахобчаси, 24/7 тизимда ишловчи банкоматлар ва инфокиоскалар фаолияти йулга қуйилган. 6,8 минг юридик ва 78,9 минг жисмоний шахслар мазкур филиал мижози ҳисобланади.

Вилоятнинг Ш.Рашидов тумани, Учтепа қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган «AAA COMPANY» масъулияти чекланган жамияти ҳам банк мижозлари сирасига киради. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур корхона томонидан умумий қиймати 13 млрд. сўм бўлган лойиҳа тақдим этилган. «Ўзмиллийбанк» АЖ Жиззах вилоят филиали томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига, боулинг маркази ва 3D кинотеатр қурилиб, зарур жиҳозлар ҳарид қилинган. 3D кинотеатр 2 та залдан иборат бўлиб, ҳар бири 50 та томошабинни ўз ичига олади.

Бугунги кунда мазкур аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида 45 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг